"Пахта урушдан яхши". Ўзбек фаоллари Мироновнинг виза таҳдидига жавоб берди
Россия Давлат думасининг “Справедливая Россия – За правду” фракцияси раҳбари, депутат Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақирганидан дарғазаб бўлди. Қозондаги консулхона 14 октябрь куни ватандошларга хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш оқибатини эслатиб, ЖКга зид ушбу ҳаракатни содир этган фуқаролар “истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши”дан огоҳлантирган эди. 19 октябрь куни Давлат...