Трамп мудофаа учун 700 миллиард доллар ажратди ва грин карта муаммосини қайта кўтарди
АҚШ президенти Дональд Трамп 12 декабрь куни мудофаа сиёсатини амалга ошириш учун 700 миллиард доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур маблағнинг 4 миллиард 800 миллион доллари АҚШнинг Европадаги мудофаа сохасидаги ҳамкорлиги учун сафрланади.
Қонунни имзолаш жараёнида Трамп Нью - Йоркда юз берган террор ҳаракатларига ҳам тўхталиб, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида миграция ислоҳотлари ўтказилиши зарурлигини тилга олди.
-Сўнгги вақтда Нью - Йоркда бу ерга грин карта билан келган хориж ватандошлари томонидан содир этилган иккита террор ҳужуми бўлди. Биз лоторея ва миграция тизимига барҳам бермоқчимиз. Конгресс бу маслага зудликда муносабат билдириши ва кўриб чиқиши зарур, -деди Трамп.
2010 йилдан бери грин карта асосида АҚШда яшаётган Ўзбекистон ватандоши Сайфулла Соипов 31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, 8 одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлаган эди.
Шундан сўнг Дональд Трамп Конгрессни грин карта дастурини бекор қилишга чақирган ва "Мен бугун лоторея дастурини бекор қилиш жараёнини бошлайман. Мен Конгрессдан бу дастурни бекор қилиш масаласида зудликда иш бошлашни илтимос қиламан", -деб билдирган эди.
Нью –Йоркдаги иккинчи террор эса “Таймс сквер” мавзеси яқинидаги Порт-Аторити автобус терминалида 11 декабрь куни АҚШга Бангладешдан келган 27 ёшли Аканд Улла томонидан амалга оширилди. Ҳужумда террочи ва яна уч киши яраланди.