ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Кейн: Захирадан тушиш одатим эмас

0
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Германия Бундеслигасининг 13-турида "Штутгарт"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганидан сўнг ўз ҳис-туйғуларини бўлишди. Учрашув 5:0 ҳисобида "Бавария" фойдасига якунланди.

Кейн 60-дақиқада ўйинга қўшилиб, ярим соат ичида хет-трик қайд этди. "Бу мен одатланган ҳолат эмас, лекин бу мавсумда бир неча бор содир бўлди.

Мураббий менга кучни тежаш ва янги энергияни сақлашни маслаҳат берди", - деди ҳужумчи "Бавария" матбуот хизматига. "Бавария" 37 очко тўплаб, Германия чемпионати етакчилигини давом эттирмоқда.

Улар иккинчи ўриндаги "Лейпциг"ни саккиз очкога ортда қолдиришган. Кейн 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 27 ўйинда қатнашиб, 31 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.