Сафонов Непряева ва Коростелёвга омад тилади
Россиялик дарвозабон, ҳозирда "ПСЖ" сафида тўп сураётган Матвей Сафонов Олимпия ўйинларидаги 50 км масофадаги марафон пойгалари олдидан чанғичилар Дарья Непряева ва Савелий Коростелёвга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов спортчиларга омад тилаб, уларни қўллаб-қувватлашини айтди. Шунингдек, у Дарья ва Савелийга бироз ҳавас қилишини яширмади: дарвозабоннинг таъкидлашича, ҳозир у Россия номидан халқаро мусобақаларда қатнашолмаяпти.
Унинг сўзларига кўра, энг муҳими — Непряева ва Коростелёв стартдан кейин ўз чиқишидан ўзи мамнун бўлиб қолиши.
Эслатиб ўтамиз, Коростелёв скиатлонда олимпиадаги медалдан бир қадам нарида тўхтаб, тўртинчи бўлиб маррага етиб келган. Непряева эса ҳозирча кучли ўнталикка киришга улгурмаган.
