ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2024

Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош 900 евродан бошланади

0

Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури — қолиплаш (опалубщик), металл конструкцияларни маҳкамлаш (монтажник металлоконструкций).

Номзодлар учун қуйидагича талаблар қўйилган:

  • 18-50 ёш;
  • рус ёки инглиз тилларини билиш;
  • сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат билан);
  • судланмаган;
  • хорижга чиқиш тақиқланмаган;
  • жисмонан ва руҳан соғлом;
  • зарарли одатлардан ҳоли.

Иш ҳақи: ойига 900 евродан бошланади. Ётоқхона ва транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан. Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

  • виза тўлови;
  • авиачипта;
  • агентлик тўлови.

Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: 200 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.