ru24.pro
World News in Uzbek
Май
2025

Новости за 04.05.2025

Японияда болалар сони рекорд даражада пасайиб кетди

Zamin.uz 

Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони 1950 йилдан буён кузатув олиб борилаётган давр ичида энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги томонидан тайёрланган янги ҳисоботда маълум қилинган.

Ҳисобот мамлакатда нишонланадиган миллий байрам — Болалар куни арафасида оммага тақдим этилди. Унга кўра, шу йилнинг 1 апрель ҳолати бўйича Японияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг умумий сони 13,7 миллион кишини ташкил қилмоқда. Бу эса ўтган йилнинг шу давридаги рақамлар билан солиштирилганда... Читать дальше...

Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради (видео)

Zamin.uz 

4 май куни Туркиянинг Республика халқ партияси етакчиси Ўзгур Ўзел Истанбулдаги депутат Сирри Сурейянинг дафн маросими пайтида ҳужумга учради.

Мазкур ҳолат шаҳарнинг машҳур Таксим майдонида жойлашган Отатурк маданият марказидаги маросимдан сўнг содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда аниқ кўринишича, номаълум бир киши мухолифат етакчисига қарата шапалоқ туширган ва дарҳол сиёсатчининг хавфсизлигини таъминлаётган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Haberturk нашрининг хабар беришича... Читать дальше...

«Бавария» муддатидан олдин Бундеслига чемпионлигини нишонлади, Харри Кейнда илк соврин...

Zamin.uz 

Германия Бундеслигаси 32-тури доирасида бўлиб ўтган "Фрайбург" ва "Байер" учрашуви "Бавария" клубининг навбатдаги чемпионлигига йўл очди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

"Фрайбург" ўз майдонида ўйинни жуда яхши бошлади ва 44-дақиқада Максимилиан Эггештайннинг голи билан олдинга чиқди. Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Пьеро Инкапиэ тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

Аммо леверкузенликлар мағлубиятга рози бўлишни истамади. Читать дальше...

Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди

Zamin.uz 

Суперлига 8-турида «Шўртан» ўз майдонида «Динамо»га мағлуб бўлди.

Самарқандликларнинг уч голи Мираҳмадов, Ҳалилов ва Ўрмонжонов номига қайд этилди. Бу натижадан сўнг «Динамо» очколарини 15 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Шўртан» эса 1 очко билан сўнгги 16-поғонада қолди.

"Шўртан" – "Динамо" 1:3
Голлар: 0:1 – 48, Миржаҳон Мираҳмадов (Анвар Ҳожимирзаев), 0:2 – 89, Хислат Халилов (Ратиньо), 0:3 – 90+4, Ойбек Ўрмонжонов, 1:3 – 90+8, Улуғбек Худойбердиев

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Читать дальше...

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Zamin.uz 

Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Навбаҳор” баҳси якунланди. Голларга бой ўтган беллашувда навоийликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 5-дақиқада “Навбаҳор” томонидан очилган бўлса, 19-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Биринчи таймнинг якуни арафасида наманганликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олди — 1:2.

Биринчи бўлим мазкур натижа билан якунланди. Иккинчи тайм бошида “Қизилқум” яна ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги натижа 2:2 кўринишини олиб турган пайт учрашув қизиғин кечди. Читать дальше...

"Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродовдан ассист (видео)

Zamin.uz 

А Серия 35-тур доирасидаги "Рома" — "Фиорентина" ўйини бўлиб ўтмоқда.

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 45+5 дақиқада Артём Довбикнинг голига бош билан ажойиб узатма ижро этди.

ЦСКА сафарда ғалабани ушлаб қололмади, Файзуллаевдан фаол ўйин

Zamin.uz 

Россия Премьер-лигаси (РПЛ) 27-туридан ўрин олган «Ахмат» ва ЦСКА клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Грознийда бўлиб ўтган ушбу қарама-қаршиликда мухлислар голларга бой бўлмаган, аммо курашларга тўла ўйинга гувоҳ бўлишди.

Беллашувнинг 9-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Секу Коита ҳисобни очиб, ЦСКАни олдинга олиб чиққан эди. Бироқ, «Ахмат» жамоаси ҳам тезда ўзини тиклади ва 33-дақиқада Максим Самородов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Москваликлар таркибида Ўзбекистон миллий... Читать дальше...

Путин: «Мен ҳар доим Россия президентлигини ким эгаллаши ҳақида ўйлайман»

Zamin.uz 

Россия президенти Владимир Путин ворис танлаш масаласи бўйича доимо ўйлашини, аммо якуний қарор россиялик фуқаролар қўлида эканини айтди. У бу ҳақда «Россия. Кремль. Путин. 25 йил» номли ҳужжатли фильмда маълум қилди.

«Мен ҳар доим ворис ҳақида ўйлайман. Бу масалада турли қарашлар мавжуд — маъмурий ресурслардан фойдаланиш ва олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган технологиялар ҳам бор. Бироқ, якуний танлов барибир халқнинг, яъни россиялик сайловчиларнинг қўлида бўлиши шарт», — деди Путин.

Президент ўз сўзида... Читать дальше...

Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар

Zamin.uz 

Абдуқодир Ҳусанов бир ойдан бери «Манчестер Сити» сафида майдонга тушгани йўқ. У охирги марта 30 март куни, Англия кубоги чорафиналида «Борнмут»га қарши ўйиннинг танаффусида захирага олинганди ва шундан кейин жамоанинг барча турнирлар доирасидаги олти ўйинида бирор дақиқа ҳам ўйнамади.

Ўтган вақт давомида бу мавзу ўзбекистонлик футбол мухлислари диққат марказида бўлиб турди, ўйинсиз сериянинг сабаблари ҳақида турлича тахминлар билдирилди, ақлга сиғмас даражадаги версиялар ҳам бўлди. Қуйида... Читать дальше...

А Серия. "Рома" - "Фиорентино": Асосий таркиблар эълон қилинди

Zamin.uz 

Италия А Сериясининг 35-тури доирасидаги муҳим ўйинлардан бири – «Рома» ва «Фиорентина» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бошланиш арафасида. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари ҳам эълон қилинди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов «Рома»нинг асосий таркибидан жой олган бўлиб, бугунги ўйинда ўз жамоасига голлар билан ёрдам беришга ҳаракат қилади.

«Рома»нинг бошланғич таркиби қуйидагича:
- Свилар
- Челик
- Манчини
- Ндика
- Суле
- Кристанте
-... Читать дальше...

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Zamin.uz 

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сардор Ҳошимов ҳисобни очган бўлса, Станислав Андреев автогол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнгида Зоран Марушич фарғоналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, "йўлбарслар" ўз уйида қийинчилик билан ғалаба қозонди.

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 2:1
Голлар: 23 - Сардорбек Ҳошимов (Люпчо Дориев), 31 - Станислав Андреев (автогол), 42 - Зоран Марушич (Жамшид Искандеров)

"Нефтчи"... Читать дальше...

Мбаппе «Реал»даги илк мавсумида рекорд сари интилмоқда: Роналду кўрсаткичи ортда қолди

Zamin.uz 

Испания чемпионати 34-турида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Сельта»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, жуда муҳим уч очкони ўз ҳисобида ёздириб қўйди.

Ушбу қизғин беллашувда француз юлдузи Килиан Мбаппе икки маротаба рақиб дарвозасини нишонга олиб, ўзининг Мадрид клубидаги дебют мавсумида голлари сонини 36 тага етказди. Шу тариқа, 25 ёшли ҳужумчи ўзининг биринчи мавсумида «Реал» таркибида энг кўп гол урган футболчилар қаторига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи бу кўрсаткичи билан афсонавий... Читать дальше...

Карло Анчелотти “Реал”дан кетмоқда: унинг кейинги манзили ҳам маълум

Zamin.uz 

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача бўлишига қарамай, мавсум охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 65 ёшли италиялик тажрибали мутахассис май ойининг охирги ҳафтасида «Реал»дан кетиши ҳақида расмий маълумот беради. Унинг навбатдаги фаолият манзили эса аллақачон маълум бўлган — Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаришга розилик билдирган.

Анчелотти... Читать дальше...

"Реал" қийин учрашувда "Сельта" устидан муҳим ғалабага эришди

Zamin.uz 

Испания Ла Лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган "Реал Мадрид" ва "Сельта де Виго" жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоятланди. Ушбу қизғин ва шиддатли ўйин 3:2 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Учрашув "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди ва 84 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди. Биринчи бўлимдаёқ "Реал" ташаббусни ўз қўлига олиб, рақиб дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди. 33-дақиқада Арда Гюлер ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада жамоанинг асосий юлдузи Килиан... Читать дальше...

Юрген Клопп «Реал» таклифини рад этганидан афсусланмоқда

Zamin.uz 

«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг «Реал» клубидан келган таклифни қабул қилмаганидан афсусдалиги маълум бўлди. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Мадрид клуби Карло Анчелоттининг ўрнига бош мураббий лавозимига Клоппни таклиф қилган, аммо немис мутахассис бу таклифни март ойида қабул қилмаган эди. Бунинг натижасида «Реал» раҳбарияти бошқа номзодлар билан музокара бошлаган ва ниҳоятда «Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо билан келишувга эришган. Читать дальше...

Тошкентда йўлбўйи пулли тўхташ жойлари синов тарзида ишга туширилди

Zamin.uz 

Фото: holymeer / Instagram
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда илк йўлбўйи пулли автотураргоҳлар синов тарзида ишга туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Spot хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, аввалроқ тахмин қилинганидек, биринчи босқичда йўл бўйи автотураргоҳлари учун 13–14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ ишга туширилган.

Пулли автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб... Читать дальше...

Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компаниясининг раҳбарлигидан кетади: унинг вориси ҳам маълум

Zamin.uz 

Дунёдаги энг машҳур инвесторлардан бири, америкалик миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компаниясининг бош директори лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Баффетт компания акциядорлари билан бўлиб ўтган йиллик йиғилишда расман эълон қилди.

94 ёшли Баффетт ўз ўрнига янги раҳбар сифатида ўзининг ўринбосари Грег Абелни тайинлашни тавсия қилди. Шу билан бирга, у компаниядан бутунлай кетиш ёки акцияларини сотиш нияти йўқлигини маълум қилди ва Berkshire Hathaway’даги иштирокини давом эттиришини таъкидлади. Читать дальше...

«Реал Мадрид» таркибни кучайтириш учун йирик трансферлар режалаштирмоқда

Zamin.uz (sport) 

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибини жиддий равишда кучайтириш учун тайёргарлик кўрмоқда. «Relevo» нашрининг маълум қилишича, «қаймоқранглилар» келаси мавсум олдидан жамоага камида тўрт нафар янги футболчини қўшиб олиш ниятида.

Ушбу трансферларнинг биринчиси аллақачон амалга оширилди деса ҳам бўлади – бу «Ливерпуль» жамоасининг таниқли ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд билан келишув эришилди. Қолган позициялар бўйича клуб марказий ва чап қанот ҳимоячилари, ярим ҳимоячи ҳамда ҳужумчи танлаш билан шуғулланмоқда. Читать дальше...

Бразилия терма жамоаси Карло Анчелоттини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган

Zamin.uz (sport) 

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелоттини миллий терма жамоанинг янги устози сифатида тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, италиялик таниқли мутахассис Карло Анчелотти ва CBF президенти Эднальдо Родригес ўртасида дастлабки келишувга эришилган. Бироқ Анчелотти ҳозирги вақтда «қаймоқранглилар» билан ишлашни устувор вазифа сифатида қабул қилган.

Шунга қарамай, Бразилия футбол конфедерацияси... Читать дальше...

«Реал Мадрид» Родригони сотишга тайёр: Англиянинг топ-клублари уни ўз сафида кўришни истамоқда

Zamin.uz (sport) 

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчиси Родриго билан хайрлашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Relevo» нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти Родригони сотиш орқали жамоа бюджетига сезиларли даражада маблағ жалб қилишни мақсад қилган. Ҳужумчининг минимал трансфер баҳоси ҳам белгиланган бўлиб, клуб унинг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Родриго билан келишувга эришиш учун айниқса, Англиянинг икки йирик клуби ... Читать дальше...

“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори

Zamin.uz 

Мен у пайтда ҳали ёш, жонкуяр, қонунга ишонган, адолатга шаксиз ишонган терговчи эдим. Илк ишларим майдароқ жиноятлар, безориликлар ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган.

Илк йирик ишим — ўгай отанинг қизига нисбатан қилган жинсий зўравонлиги ҳолати бўлганди. Бефарзандлик сабаб ажрашган эркак аёлни қизи билан қабул қилади ва ундан кейин турмушлари давомида яна 2 фарзанд кўришади. Қиз ўсмир ёшга етганда ўгай ота томонидан жинсий зўравонликка учрайди. Эркак буни тан олди, маст ҳолатда бўлганини айтди. Читать дальше...