Рамзан Қодировнинг қизи давлат лавозимини тарк этди
0
Фото: “РИА Новости”
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Айшат Қодирова ўзининг Instagram саҳифасида Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси ўринбосари лавозимидан кетганини маълум қилди.
У ушбу лавозим “кучли эркаклар учун кўпроқ мос” эканини таъкидлади.
— Узоқ ўйлаб кўриб, Чеченистон ҳукумати раиси ўринбосари лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу мен учун муҳим тажриба бўлди. Ижтимоий соҳа йўналиши республикамиз ривожида катта аҳамият касб этади, — деди Айшат Қодирова.
Шунингдек, у “бизнес лойиҳаларини амалга ошириб, Чеченистон фаровонлиги йўлида ишлашни” режалаштираётганини қўшимча қилди.
— Ишончим комилки, бу йўналишда сиёсатдан кўра кўпроқ фойда келтира оламан, — деди у.
Қодирова, шунингдек, мода соҳасидаги ишига қайтишини ҳам таъкидлади.
Айшат Қодирова 2023 йил октябрь ойида Чеченистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача у Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаган. Уни истеъфоси юзасидан отаси Рамзан Қодиров ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.
2022 йил июнь ойида Айшат Қодирова Чеченистоннинг биринчи президенти ордени билан тақдирланган. 2023 йил сентябр ойида эса “Ватан маданияти ва санъатини ривожлантириш” ва “кўп йиллик самарали ижодий фаолияти” учун иккинчи даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.